«Тахтлар ўйини» юлдузи Эмилия Кларк Marvel кинооламининг янги суперқаҳрамонига айланади

0

Апрель ойида актриса Эмилия Кларк Marvel студиясининг «Махфий ҳужум» сериалида суратга тушиши мумкинлиги маълум бўлганди. «Film.ru» нашрининг ёзишича, «Тахтлар ўйини» юлдузи студия билан расман шартнома имзолаган.

Маълумотларга кўра, лойиҳада Семюел Л.Жексон, Бен Менделсон, Кингсли Бен-Адир ва Оливия Колман ҳам иштирок этади.

Кларк ва Колман айнан кимни ижро этиши ҳозирча ошкор этилмаган, Жексон ва Менделсон эса ўз ролларига қайтади. Уларнинг биринчиси Ник Фьюрини жонлантирса, иккинчиси — «Капитан Marvel»даги Talos ролини ижро этади.

Сериалнинг сюжети ҳам ҳозирча сирлигича қолмоқда. Тахминларга кўра, «Махфий ҳужум» Ерни эгаллаб олишга уринган ташқи қиёфасини ўзгартирувчи ўзга сайёраликлар гуруҳи ҳақида бўлади. Аввалроқ бу каби қаҳрамонлар «Капитан Marvel»да пайдо бўлганди.

Сериал Disney+ стриминг сервисида эълон қилинади.

Аввалроқ кал ва жуда озиб кетган Кристиан Бэйл «Тор 4»нинг суратга олиш майдончасига келгани тўғрисида хабар берилганди.

loading...