Телевизор ўғирлиги бўйича жиноят иши қўзғатилди

0

9 июль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга 24 ёшли Абдусалом Ж. мурожаат қилиб, ўзига тегишли 2 дона жами 600 АҚШ доллари миқдоридаги телевизорлари йўқолганлигини маълум қилди. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») билан жиноят иши қўзғатилди.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни 9 июль куни соат тахминан 13.30 ларда 26 ёшли Мухриддин Н. қаровсиз қолдирилган телевизорларни олиб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

loading...