Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида отишма содир бўлди

0

Қуролли можаро Чоркух жамоатининг аҳолиси Қум-Мозор ҳудудида кўнгилли тозалаш ишларини ўтказмоқчи бўлганларидан кейин содир бўлгани айтилмоқда.

«Ҳудуд аҳолиси шанбаликка бормоқчи бўлганида, қирғиз чегарачилари бунга йўл қўймаган. Улар ўз фуқароларини қўзғатиб, бизнинг фуқароларга тош отишни бошлашган ва уларнинг чегарачилари бизнинг фуқароларимизга ўқ узган», — дейди РИА Новости суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, тожик чегарачилари ўқ отишга мажбур бўлишган, ҳар икки томондан отишма 10 дақиқа давом этган.

24.kg маълумотларига кўра, Тожикистон томони Қирғизистон томонининг «ишни тўхтатиш ҳақидаги талабларига бўйсунмаган».

loading...