Тошкентда турли хавфли манёврлар билан ҳаракатлаган «Ласетти» бир нечта машинага келиб урилди (видео)

0

Жорий йилнинг 22 июль куни соат 17:30ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчасида бир нечта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Н.Ю. «Ласетти» русумли автомобилни турли хавфли манёврлар билан бошқариб бориб, Феруза кўчаси билан кесишган чорраҳага етган вақтида, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1963 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги «Спарк» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган О.Қ. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомобилларга тўқнашган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...