Тошкентдаги мебель цехида катта ёнғин содир бўлди

0

Кеча, 23 июль куни соат 18:45да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Олмазор тумани Чуқурсой кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шунга кўра, бошқарма ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:56 да воқеа жойига етиб бориб, соат 19:17да ёнғин ўраб олинган ва соат 20:12 да батамом ўчирилган.

Ёнғинни ўчиришга 8 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентдаги хонадаонлардан бирида ҳам ёнғин содир бўлган эди.

loading...