«Автомобиль тарихи» давлат хизмати йўлга қўйилади

0

Президентнинг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали «автомобиль тарихи» маълумотларини (давлат рўйхатидан ўтказилган санаси, юрган масофаси, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги, йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқалар ҳақида)  шартномавий асосда аниқлаш давлат хизмати йўлга қўйилади.

loading...