Коронавирусдан ҳимояланиш учун нималарга аҳамият бериш керак?

0

Барно Одилова, Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори

-Агар соғлом бўлишни, турли касалликлардан фориғ бўлишни истасангиз, ҳар куни:

-2 литрдан кам бўлмаган миқдорда сув истеъмол қилинг (1 порция – 1 стакан);

-400 граммдан кам бўлмаган миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилинг;

-ёғли, қовурилган, туз ва шакар миқдори кўп бўлган, хамирли таомлардан вақтинча воз кечинг;
ҳар бир таом билан қатиқ ва кўкатлар истеъмол қилишга одатланинг;

-қўлларингизни тез-тез совунлаб ювиб туринг, камида 1 маҳал душ қабул қилинг;

-10 дақиқа эрталабки бадантарбия, кечқурунги овқатдан кейинги 30 дақиқалик сайр ва кун давомидаги жисмоний фаолликни унутманг;

-дори-дармонларни фақат шифокор тавсиясига кўра қабул қилинг, бунда дорининг белгиланган дозаси ва қабул муддатига риоя қилинг!

«Соғлом ҳаёт»

loading...