КУН КУЛГИСИ !!!

0

***

Араблар шайхи хотинларидан бирига деди:

— Кўзларинг худди ярим тундаги Зуҳро юлдузидек чақнаб турибди. Лабларинг марваридга ўхшайди. Бор, энди шу гапларимни кундошларинггаям етказ!

***

Якубович уйга ишдан чарчаб келганди, хотини қўрқув аралаш катта шкаф рўпарасига туриб олди-да, деди:

— Азизим, сизга икки миллион рубл таклиф этаман ва биз бу шкафни очмаймиз!

***

Биринчи никоҳ кечасидан сўнг аёллар эрига нима дейди?

Америкалик: — Жон, маошингиз қанча?

Инглиз: — Кийимда ётганим учун кечиринг, Фред! Хоҳлайсизми, сизга тиззамни кўрсатаман?

Немис: — Оҳ, Ганс! Кеча кўйлагингиз тугмаси узилганига кўзим тушди. Келинг қадаб қўяй!

Француз: — Жан, бундай ҳолатга биринчи марта беш йил олдин тушгандим.

Испан аёли: — Ҳой ярамас тореадор! Қорнимга каллалашдан бўлак иш ўйлаб топа олмадингми?

Итальян аёл: Жоним, тонггача серенадани куйлаб чиқдингиз. Шундай яшайверсак, биз фарзандли бўлмаймиз.

Кубалик аёл: — Йўқ, Роберто, сиз боши ҳам, охири ҳам эмассиз!..

Хитойлик: — Э, кимдан туғишим барибир эмасми?!.

Швед аёли: — Сиз мени огоҳлантирдингиз. Лекин мен ухлаб қолибман. Энди хурсанд бўлишниям, хафа бўлишниям билмайман.

Польяк: Менга қара, исминг нима ўзи?

Рус аёли: — Йўқ, қалбимни барибир тушуна олмадингиз.

***

Ўт ўчирувчилар бошлиғи ходимлар ўтирган хонага қўлларини чўнтакка солганча кириб келди-да, хотиржамлик билан деди:

— Йигитлар, тайёрланаверинглар! Солиқ инспекцияси бошлиғининг уйи ёнаяпти экан!

***

Йигитлар ичишар, кулишар, хурсандчилик қилишарди. Фақат бир йигит хафа эди. Ундан сўрашди:

— Нега хафасан?

— Хотиним Спид бўлиб қолди… Ие, нега рангларинг оқариб кетди?.. Ҳазиллашдим..

***

Муаллима ўқувчиларга деди:

— Кейинги дарсимиз “Одам миясининг тузилиши” деб номланади. Ҳамма эртага уйидан болға ва йод олиб келсин!

***

Бир куни чукча Пушкиннинг ҳайкалига тикилиб туриб ўткинчидан сўради:— Бу ким?— Пушкин.— “Му-му”ни ёзганми?— Йўқ, уни Тургенев ёзган.

— Ие, “Му-му”ни Тургенев ёзаркан-у, ҳайкални Пушкинга қўйишадими?

***

Ким қанча вақт оч ўтира олишини текшириб кўрмоқчи бўлишди. Турли хоналарга африкалик, рус ва чукчани қамаб қўйишди. Хоналарга телефон қўйиб, тайинлашди:— Оч қолсангиз, қўнғироқ қилинг!Уч кун ўтгач, рус, бир ҳафтадан сўнг африкалик қўнғироқ қилди. Чукчадан дарак йўқ. Икки ҳафтадан сўнг хонани очиб қарашса, чукча телефон ёнига ўтириб олиб гўшакка гапираяпти:

— Чукчанинг қорни очди! Чукча овқат ейишни истайди!

***

Бир куни чукчадан сўрашди:— Тез-тез чўмилиб турасизми?— Йўқ, ярим йилда бир.— Нега? Баданингиз кирланиб асабингизга тегмайдими?

— Йўқ, дастлабки икки ой асабийлашаман. Ундан кейин кирнинг ўзи кўчиб тушади.

***

Футболчи чоршанба куни оламдан ўтди ва бевасига дейишди:

— Биз марҳумни шанба куни дафн этамиз. Сиз нима дейсиз?

— Йўқ, яхшиси душанба куни дафн этинглар.

— Нега?

— Эрим футболчи эди. У якшанба кунлари ҳам футболда бўларди. Ҳеч бўлмаса, бир якшанба у билан бирга кунни ўтказай!

***

Шарҳловчи:

— Бизнинг жамоамиз аъзоси рақиблар дарвозасига афсонавий, ажойиб гол киритди. Улар эса учта тасодифий гол билангина жавоб қайтара олишди холос.

***

Рональдо Бартез билан баҳслашаяпти:

Бартез:

— Сен мендан калроқсан!

Рональдо:

— Нега энди? Иккаламизнинг бошимизда ҳам битта тук йўқ. Баравармиз.

— Йўқ, сенинг бошинг меникидан каттароқ.

 

 

 

loading...