Самарқандда «Кобалт» уриб юборган 5 яшар қизалоқ вафот этди

0

Самарқанд вилояти, Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда «Кобалт» 5 ёшли қизалоқни уриб юборди.

Таъкидланишича, соат 8:00 лар чамаси дўконга чиққан қиз йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган.

Юқори тезликда келаётган «Кобалт» ҳайдовчиси вақтида машинани тўхтатишга улгурмайди ва натижада пиёдани уриб юборади. Жабрланувчи қарама-қарши йўналишда келаётган ЗИЛ автомашинаси ғилдираклари остида қолиб кетган.

Соғлиқ учун зарарли тан жароҳатлари оқибатида жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

loading...