Snoop Dogg 4 кун ўйинни овозсиз стрим қилди. Томошабинлар чат ва ижтимоий тармоқлар орқали буни айтишга уринган, бироқ муаммони фақат унинг дўсти ҳал эта олган

0

Рэпер Snoop Dogg ўзи билмаган ҳолда кетма-кет тўрт кун Twitch платформасида Maffen NFL ўйинининг (Америка футболи симулятори) стримини овозсиз ўтказди. Томошабинлар бу ҳақда унга айтишга уринган, бироқ рэпер трансляция чатига изоҳ қолдиришни чеклаб қўйган ва фойдаланувчилар унга фақат смайлик жўната олган, деб хабар беради Esquire.

Шунингдек, томошабинлар ижтимоий тармоқларда рэпернинг эътиборини тортишга уринган ва ҳатто Reddit платформасида алоҳида муҳокама очишган. Бироқ бу ҳам ёрдам бермаган.

Вазият Snoop Dogg никига Hollywood Gene ники остидаги стример келганидан сўнг ҳал бўлган. Унинг аниқлашича, Twitch рэпер дўстлари билан овозли чат вақтида муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган мусиқани қўйгани учун унинг микрофонини автоматик равишда ўчириб қўйган. «У кўнгилларингизни олиш учун стриминг қилмайди, буни саҳна ортига ўтиш деб тасаввур қилинг — сиз шунчаки унинг ёнида юрасиз ва у нима қилаётганини кўрасиз», — дея қўшимча қилади Hollywood Gene.

Аввалроқ Snoop Dogg стрим бошлагани, бироқ ютқазиб қўйгани сабаб хонадан чиқиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Ўшанда 200 минг томошабин эса 7 соатдан ортиқ бўш хонага термилиб ўтирган.

loading...