​АҲОЛИГА НЕФРОЛОГИЯ ВА ГЕМОДИАЛИЗ ЁРДАМИНИ КЎРСАТИШ СИФАТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ

0

Маълумки, бугунги кунда аҳолига кўрсатилаётган нефрология ва гемодиализ ёрдамини янада такомиллаштириш мамлакатимиз тиббиёти олдида турган муҳим вазифалардан бири саналади.

Айтиш лозимки, Президентимизнинг “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида бу масалага алоҳида эътибор қаратилган.

Унга кўра, эндиликда ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларининг умумий ўринлар фонди ҳисобидан нефрология ва гемодиализ бўлимлари 50 ўрингача етказилади. Шу билан бирга, ушбу бўлимлар учун янги диализ аппаратлари ва сарфлаш воситалари харид қилиниши кўзда тутилмоқда.

Қолаверса, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий тиббиёт таълим муассасаларида нефрология ва гемодиализ кафедралари фаолияти йўлга қўйилади.

Мазкур қарорда, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази биноларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ҳам бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

loading...