ИИББ «Қизилсойда чўмилган аёл самосуд қилинди» видеосига изоҳ берди

0

Ижтимоий тармоқларда «Қизилсойда чўмилган аёл самосуд қилинди» сарлавҳаси билан видео тарқалди.

Тошкент вилояти ИИББ матбуот котиби хабарига кўра, мазкур ҳолат Паркент тумани ИИБ томонидан 2021 йил 20 июль куни рўйхатга олинган.

Унга кўра, Паркент тумани, Невич маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро М.М.(аёл) маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қизилсой» сойида чўмилаётган 1987 йилда туғилган фуқаро Д.Г.(аёл)ни ёнига бориб, бу сувдан истеъмол қилишларини айтган ва у билан жанжаллашиб, Д.Г.нинг эгнида бўлган кийимларини зўрлик билан ечиб ташлаган. Уни уриб-тепиб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми ва 140-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...