Жазирама кунда Олмалиққа олиб борувчи йўлларда ўтказилаётган ҳашар

0

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрига элтувчи А-373 трассасида ялпи ҳашар ўтказилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда фото ва видеолар тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда аёллар катта йўл бўйини тозалаётгани, шунингдек, Олмалиқ кон-металлургия комбинати ишчилари гул экаётганини кўриш мумкин.

Фото: Telegram / «Олтин воҳа»
Telegram’даги «Олтин воҳа» каналининг ёзишича, айни пайтда бош вазир Олмалиқ шаҳрида бўлиб турибди. У 27 июль куни ОКМК тасарруфида очиладиган янги ишлаб чиқариш объектини кўздан кечирмоқда. Таъкидланишича, объект очилишига давлат раҳбарининг ташриф буюриши кутилмоқда.

Аввалроқ 24—26 июль кунлари Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги шу муносабат билан аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни сўраган. «Ўзгидромет» республика ҳудудида 26 июль куни ҳам аномал иссиқ сақланиб қолишини маълум қилган.

 

Манба: Daryo.uz

loading...