Самарқандда 3 минг долларга ноқонуний дори сотаётганлар қўлга олинди

0

Маълум қилинишича, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаро Э.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.га жами 1622 дона кучли таъсир қилувчи «Regapen» номли дори воситаларини 3000 АҚШ долларига сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 25 миллион сўмга ноқонуний дори сотаётганлар ушлангани ва Тошкентда 175 миллион сўмга ноқонуний дори сотаётганлар қўлга олинганиҳақида хабар берилганди.

loading...