Саудия ҳукумати умра зиёратига рухсат бермоқда

0

Айни пайтда, умра – бу мусулмонлар йилнинг исталган вақтида амалга ошириши мумкин бўлган ихтиёрий равишда адо этиладиган кичик зиёратдир.

Зиёратчилар Макка ва Мадинадаги муқаддас жойларга борадиган катта ва кичик ҳаж маросимларида фақат коронавирусга қарши эмланганидан кейин қатнашишлари мумкин бўлади.

Саудия Aрабистони ҳукумати зиёратчиларга Макка ва Мадинадаги муқаддас жойларга борадиган катта ва кичик ҳаж маросимларида қатнашишга фақат коронавирусга қарши эмланганидан кейингина рухсат беришга қарор қилди, деб ёзади ТAСС Указ газетасига таяниб.

«Ҳажда қатнашишнинг асосий шарти – бу коронавирусга қарши эмлаш», – дейди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Тауфик ал-Рабия.

Бу йил буюк ҳаж июль ойининг иккинчи ярмига тўғри келади. Ўтган йили пандемия сабабли ҳаж фақат 10 минг киши иштирокида бўлиб ўтди, шулардан 30% саудияликлар, 70% мамлакатда яшовчи чет элликлар эди. Чет элдан келган зиёратчилар Ҳажга қабул қилинмади.

darakchi.uz

loading...