​Тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилса, нима қилиш керак?

0

Севара Убайдуллева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

Тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилганда, қуйидагилар тавсия қилинади:

-“Витамин С” га бой суюқликларни ичиш, кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш: лимон, малина, наъматак чойлар, оддий қора ёки кўк чойларни ичиш керак. Бу ўз ўрнида ҳужайра ва тўқималарни сувсизланишининг, қон қуюлишининг олдини олади ва тана ҳароратини туширади;

– Томоқ ва бурунни тузли ёки чой содали суюқликлар билан кунига 8 мартадан ортиқ чайиш;

-70 фоиз спиртни илиқроқ сув билан илитиб танани артиш ҳам тана ҳароратини туширишга ёрдам беради.

Тана ҳарорати 38 даражадан юқори бўлса – ёшга мос равишда:

-1 ёшгача болага 100-125 мг,

-1 – 5 ёшли болаларга 125-50 мг,

– 5 ёшдан катталарга 500 мг бир марталик дозада “Парацетамол” ёки “Ибупрофен” таблеткаси қабул қилинади, холос. Шу билан бирга, зудлик билан оилавий шифокор билан боғланиш керак!

Оилавий шифокор келгунига қадар “Витамин С” га бой суюқликларни кўпроқ, кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш, яъни лимон, малина, наъматак ёки оддий қора ёки кўк чойларни ичиш талаб этилади.

Истисно ҳолатларда, агарда шифокор келгунча 4-6 соатдан ортиқ вақт ўтса, бу даврда тана ҳарорати 38 даражадан юқорига қайта кўтарилса, “Парацетамол”ни яна бир бор қабул қилиш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

loading...