Таниқли таэквондочимиз ғалаба билан бошлади

0

Яна бир таэквондочимиз Никита Рафалович (-80 кг) Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. Ҳамюртимиз илк босқичда доминиканлик рақибини мағлуб этди.

Моисес Эрнандесга қарши кечган баҳс 17:7 ҳисоби билан якунланди. Шу тариқа ҳамюртимиз мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди. Вакилимиз чорак финалда озарбайжонлик Милад Беги билан жанг қилади.