Тошкентдаги ошхонада юз берган ёнғин бир соатда ўчирилди

0

Бугун, 26 июл куни соат 13:14да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган «Замондош» ошхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Қайд этилишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 та ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойга жалб этилган. Бинонинг тахминан 400 кв.метр майдони ёнғиндан зарарланган.

Ёнғин соат 13:33да ўраб олиниб, соат 14:31 батамом ўчирилган.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти етиб борган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

loading...