Трансёғлар нима? Ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

0

Шифокор Ҳилола Жумаева:

– Трансёғлар – бу кимёвий хусусияти ўзгарган ёғлар бўлиб, организмга кам миқдорда сўрилиши билан бошқа ёғлардан фарқ қилади. Уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари, қандли диабетнинг 2 тури, онкологик касалликлар ва атеросклероз касалликлари ривожланиш хавфини оширади.

Трансёғлар ёғ маҳсулотлари асосан маргарин, гидрогенланган ёғлар таркибида бўлади. Шунинг учун ёрлиқни ўқиш ва трансёғлар бўлмаган ёғлардан фойдаланиш тавсия этилади.

– Трансёғлар ярим тайёр маҳсулотлардан: фаст-фудлар, товуқ ва балиқ таёқчалар, картошка фри, котлет ва қовурилган гўшт, чипс, писта ва попкорн, майонез, музқаймоқ ва пишириқлар таркибида учрайди.

«Соғлом ҳаёт»

loading...