Бугунги Қарши – Санкт-Петербург йўналишидаги парвоз самолёт юки оғирлиги сабаб қолдирилди. Аэропортда йўловчилар норозилиги юзага келган

0

Бу ҳақда «Uzbekistan Airports » АЖ матбуот хизмати тезкор маълумот тақдим этди.

Маъулм қилинишича,  “Azur Air” авиакомпаниясининг ZF-5044-сонли Боинг-739 самолётида Қарши-Санкт-Петербург йўналишидаги бугун, 27 июль куни соат 5.00 да бажарилиши керак бўлган чартер қатновнинг қолдирилгани “Қарши” аэропортидан учиб кетиши керак булган  йўловчилар эътирозига сабаб бўлган.

«Ҳаво кемаси экипажи командири самолёт юки оғирлиги боис, ушбу қатнов бажарилмаслиги ҳақидаги қарорни қабул қилди. Йўловчиларга “Қарши” аэропортининг масъул ходимлари ҳамда “Azur Air” авиакомпанияси самолёти экипажи томонидан ушбу қарорга сабаб бўлган ҳолатлар ҳақида маълумот берилди.    

Ҳозирда аэропорт ходимлари томонидан ушбу 214 йўловчига керакли ёрдам, жумладан нонушта тарқатилиб, улар меҳмонхоналарга жойлаштирилмоқда ва иссиқ овқат билан таъминлаш каби масалалар тезкорлик билан ҳал қилинмоқда», – дейилади хабарда. 

loading...