Диққат! TikTok’даги хавфли челленж туфайли ёшлар ўзини ўлдирмоқда

0

Яқинда Россияда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, TikTok болалар учун энг хавфли ижтимоий тармоқ деб топилганди. Унда тарқалган хавфли челленж ҳақида vice.com ресурси ёзмоқда.

Мазкур аҳмоқона челленж Blackout Challenge деб номланган бўлиб, унда киши TikTok тармоғида камера олдида то ҳушини йўқотгунича ўзини бўғиб туради. Ҳозирда болалар ва ўсмирлар орасида оммалашиб кетган ушбу хавфли «ўйин» туфайли улардан бир нечтаси ҳалок бўлган.

Хабарга кўра, AҚШнинг ўзидаёқ Blackout Challenge оқибатида камида тўрт нафар бола ўзини нобуд қилган.

Шулардан бири – Оклахома штатидаги 12 яшар бола ўз уйида беҳуш ҳолда топилган. У нафас олмасди, бўйнида эса ўзини бўғишдан қолган доғ бор эди. Зудлик билан касалхонага етказилганига қарамасдан, эртаси куни тонгда унинг жони узилган. Полициянинг таъкидлашича, унинг ўлимига айнан шу челленж сабабчи бўлган.

AҚШдаги шунга ўхшаш яна иккита ҳолат эса Мемфис ва Колорадо штатларида юз берган бўлиб, уларда 9 ҳамда 12 яшар болалар ҳаётдан бевақт кўз юмган. Италияда ҳам яқинда бир қиз Blackout Challenge туфайли ҳалок бўлгач, ҳукумат 13 ёшдан кичкина болаларнинг TikTokда рўйхатдан ўтишини тақиқлаб қўйган.

loading...