ДХА: 1 январдан 16 турдаги ҳужжат ва маълумотларни фуқаролардан талаб қилиш бекор қилинади

0

2022 йил 1 январдан қуйидаги 16 турдаги ҳужжат ва маълумотларни давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш бекор қилинди:

а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни:

–тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

–лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар
– хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;

– божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;

– қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисида маълумотларни;

– кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;

– жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;

– олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

– жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

– жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

– фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;

– ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

– олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

б) қуйидаги ҳужжатларни:

– молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

– жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

– ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисида маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади.

Давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни ушбу 16 турдаги ҳужжат ва маълумотларни мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

loading...