Эркак рашк сабабли хотинини пичоқлаб ўлдирди

0

Наманганда 41 ёшли эркак рашк сабабли хотинини пичоқлаб ўлдирди.

Наманган вилояти Норин туманида 23 июль куни эр 34 ёшли хотини билан жанжаллашиб, уни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 01:40 да эркак турмуш ўртоғининг чевархонасига маст ҳолатда борган. У «сен нега бошқа йигитлар билан телефонда гаплашяпсан?» деб хотини билан жанжаллашган ва ош пичоқ билан аёлнинг ўнг билак ва чап кўкрак соҳасига урган. Оқибатда, у оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан 23 июль куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

loading...