Жангариларнинг хатти-ҳаракатлари туфайли AҚШ Aфғонистон устидан парвозларни чеклаб қўйди

0

AҚШ фуқаро авиацияси маъмурияти авиакомпанияларнинг Aфғонистон устидан 8 км дан паст баландликда парвозини тақиқлади.

Департаментнинг кўрсатмасига биноан мамлакатнинг деярли бутун ҳудудини қамраб оладиган Кобул масъулиятли ҳаво зонасида ҳарбий ҳаракатлар хавф туғдиргани сабабли самолётлар 26 минг футдан (тахминан 7,9 км) паст бўлмаслиги керак.

Таъкидланганидек, йўриқнома Кобул халқаро аэропортидан учиб кетишга тааллуқли эмас. Шунингдек, экипаж командирлари «шошилинч қарор қабул қилишни талаб қиладиган фавқулодда вазиятда» бунга амал қилмаслиги мумкин.

ТАСС

loading...