КЕЛИНГ БИР КУЛИШАЙЛИК !!!

0

***

Икки дўст учрашиб қолиб, хотинларини муҳокама қила кетишди:

— Менинг хотиним фаришта!

— Омадинг бор экан! Меники бўлса, ҳалиям тирик.

 

***

Эр тонгга яқин ҳаммаёғига лаб бўёғи, упа теккан, елкаларига сариқ соч ёпишган ҳолда уйга кириб келди.

Хотини:

— Қаерда эдингиз?

Айтсам, ишонмайсан. Тун бўйи масхарабоз билан олишиб чиқдим.

 

***

— Уйланибсан. Ростми?

— Ҳа.

— Катта пули бор бева аёлга уйландингми?

— Йўқ, беваси бор катта пулга уйландим.

 

***

Янги меҳмон кутаётган ёш келин-куёвлар текширувдан қайтишарди. Уйдагилари сўрашди:

— Хўш,ўғилми, қизми?

— Э, катта бўлса, буни ўзи ҳал қилади.

 

***

Уч қиз курортдан қайтишарди. Бири деди:

— Бир йигит билан танишдим. Махфий ташкилотда ишларкан. Ота-онамни, чет элда қариндошларим бор-йўқлиги суриштирди.

— Мен зўр бир эркак билан танишдим. Ҳеч кимга ҳеч нарса айтмаслигимни илтимос қилди.

— Мен бўлсам, Бўривой деган йигит иблан танишдим. Таътил давомида менинг хонамда кун ўтказдик. Ҳатто бир куни дераза қаршисига келиб: “Ие, бу ерда денгиз ҳам бор экан” деди.

 

***

Эр хотинига кўйлак совға қилди. Лкин хотини 54-размердаги кўйлак кияр, совға эса 44-размерда эди. Хотин:

— Менга нимани кўтариб келдингиз? Менга сиғмайди-ку!

— Ўн йил олдинги келишган, ихчамгина хотинимни яна бир марта кўргим келди-да, хотин!

 

***

— Нега хотининг билан ажрашдинг?

— Дўхтирлар дастидан.

— Нега?

— Темир ич дейишганди. Мен ичдим. Охирги темир каравотни ичиб бўлгач, хотиним кетиб қолди.

 

***

— Демак, сиз менинг қизимга уйланмоқчисиз. Маошингиз рўзғор тебратишга етадими ишқилиб?

— Албатта.

— Яхшилаб ўйлаб кўринг. Биз оилада етти жонмиз-а!

 

***

Севадиган аёл — бу сизни зинага итариб юбориб, албатта бир гапни сўраб қўядиган аёлдир.

— Бирор ерингизга шикаст етмадими, жоним?

 

***

Меҳмонга келган аёл уй бекасидан сўради:

— Ўтган сафар нуқул ҳаммани ичишга ундайверган сариқ сочли қиз қани?

— Нима, ичгингиз келаяптими? Ҳозир қуяман.

— Йўқ, мен ўшандан бери эримни топа олмаяпман.

 

***

Фолбин мижозга деди:

— 55 ёшгача ўзингизга турмуш ўртоғи тополмай азобланасиз.

— Кейин-чи?

— Кейин сизга турмуш ўртоғининг зарурати қолмайди.

 

***

Эр кутилмаганда уйга қайтиб, хотинини бегона эркак билан тутиб олди ва деди:

— Мен уйимиз рўпарасидаги ёниб кетган “БМВ”нинг шўрлик эгаси қаерда экан деб хавотирга тушибман-а!

 

 

loading...