Республикамизда қанча тожик миллатига мансуб аҳоли яшаши очиқланди

0

АОКАда ўтказилган брифингда Республика тожик миллий маданий маркази раҳбари Гуландом Субҳанова Тожик миллий маданий марказ фаолияти ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда бир миллион олти юз эллик нафар тожик яшайди.

Бугунги кунда юртимизда 255 та тожик умумий ўрта таълим мактаби бор. Термиз, Фарғона, Самарқанд, Бухоро давлат университетлари ва Чирчиқ давлат педагогика институтида тожик гуруҳлари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, юртимиз аҳолиси 35 миллион нафарга яқинлашмоқда.

loading...