«СОҚОВ» КАСАЛЛИКЛАР

0


Шундай касалликлар борки, уларнинг организмда пайдо бўлганини сезмаймиз ҳам. Ҳеч қандай белгиларсиз ривожлана боради, ўз вақтида олди олинмаса, жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин.
Тиббиётда «соқов» касалликлар, яъни белгисиз ривожланадиган хасталиклардир.
Улар қуйидагилар:

Қандли диабет
Шифокорлар бу хасталик билан оғриган ҳар икки бемордан бирини белгиларга қараб эмас, тасодифан тиббий текширувлар вақтида аниқлашар экан.

Қон босимининг кўтарилиши
Бу сурункали касалликда беморнинг артериал қон босими тез кўтарилиб кетади ва бу ҳам белгиларсиз намоён бўлади.

Гепатит
Ушбу вирус инсон танасида бир неча йил давомида ривожланиб, организмни ич-ичдан емиришга қодир.

Гепатоз (жигарни ёғ босиши)
Киши узоқ вақт давомида жигарни ёғ босиши хасталиги билан оғриганини пайқамайди ҳам.

Йўғон ичак саратони
Бу касаллик онкологик хасталиклар рўйхатида етакчи бўлиб, шуниси билан хавфлики, эрта босқичларда ҳеч қандай аломатларсиз намоён бўлади.
Ўз соғлигига беэътибор бўлмаган инсон йилига камида 1-2 марта мутахассис текширувларидан ўтиб туриши ва организмида ғайритабиий белгилар намоён бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиши керак.

SOG’LOM HAYOT

loading...