Таъзия!

0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ўктам Умурзаков шу йил 26 июль куни 69 ёшида вафот этди.

«Устоз қайси лавозимда ишламасин, сидқидилдан меҳнат қилди ва умрини республика олий таълим соҳаси ҳамда илм-фани ривожига бағишлади.

Республика олий таълим кенгаши раиси сифатида мамлакатимизда олий таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшди.

Ў.Умурзаков илмий-педагогик фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини ривожлантириш бўйича 50 дан ортиқ дарслик, ўқув қўлланма, илмий монография, патент, методик қўлланмалар яратди ҳамда унинг илмий раҳбарлигида 20 нафардан кўпроқ фан докторлари ва номзодлари етишиб чиқди.

Ўзининг ҳаётини таълим-тарбия ва илм-фанга бағишлаган устоз, самимий инсон Ўктам Умурзаковнинг ёрқин хотираси олий таълим тизими жамоатчилиги, олий таълим муассасалари раҳбарлари, яқинлари ва шогирдларининг қалбида умрбод сақланиб қолади.»-дейилган хабарда.

loading...