«Улар атрофдагиларни хавотирга солишган». «Самарқанд дарвоза»даги ҳодиса бўйича маълумот берилди

0

Интернет тармоғида фуқаролар ва ички ишлар органлари ходими ўртасидаги келишмовчилик акс этган видео тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 24 июль куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ патруль-пост хизмати ходими сафдор Шовкат Пўлатов «Samarqand darvoza» КСМ ҳудудида хизмат олиб борган. Унинг вазифаси жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятларнинг олдини олишдан иборат. Соат 16.30 атрофида умумий овқатланиш жойида икки нафар фуқаро жамоат тартибини бузиб, шовқин кўтариб атрофдагиларни хавотирга солишган. Шу сабабли қўриқлаш хизмати ишчилари тартиббузарлардан КСМни тарк этишларини талаб қилишган.

Шундан сўнг йигитлар тақиқни четлаб ўтиб бинога автотураргоҳнинг бешинчи қавати орқали киришга қарор қилишганида, уларни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходими тўхтатган.

Савдо марказини тарк этиш тўғрисидаги илтимосга жавобан фуқаролар иғвогарлик қилиб жанжал кўтаришган ва уларнинг ҳуқуқи поймол қилинаётганини айтиб, ҳолатни видеога туширишни бошлашган. Келишмовчилик чўзилиб кетганлиги сабабли ходим эмоционал тарзда эътироз билдирган, бироқ текширув натижасида аниқланишича, тартиббузарларга нисбатан куч ишлатмаган.

darakchi.uz

loading...