Янги LG наушникларида шивирлаб гапириш имконини берадиган режим пайдо бўлди

0

LG компанияси ҳар бири ноодатий функциялар билан ажралиб турувчи учта наушникни — FP5, FP8 ва FP9 моделларини тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Янги LG Tone Free номли наушникларининг шивирлаш режимида ўнг наушник микрофонга айланади. Фойдаланувчи уни оғзига яқин тутиб, атрофдагилар эшитмайдиган даражадаги паст овозга шивирлашлари мумкин — суҳбатдош эса унинг гапларини бемалол тинглай олади.

Линeйкадаги учта моделнинг барчаси шовқин сўндириш функцияси, учта микрофонга бўлган ва IPX4 стандарти бўйича намликдан ҳимояланган. Наушникларнинг оёқчалари LG’нинг олдинги моделлариникидан 4,4 миллиметрга қисқа. Улар яхшиланган драйвер ва диафрагмаларга эга бўлиб, ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, бу кўпроқ бас беради. Шунингдек, атроф-муҳит шовқини функцияси ҳам мавжуд.

Қизиқарли жиҳатлари: FP9 моделининг кейси — симсиз узатгич. Бу симсиз наушникдан Bluetooth’ни қўллаб-қувватламайдиган қурилмалар билан ҳам фойдаланиш мумкинлигини билдиради. АUХ’даги USB-C кабел-ўтказгичи кейсга ўйин консолидан тортиб, самолёт бортидаги медиатизимигача улана олади.

FP8 ва FP9 наушниклари бактерияларни яксон қилишга қодир UF-технологияси билан жиҳозланганда. Компаниядагиларнинг сўзларига кўра, мазкур технология динамиклар тўридаги 99,9 фоиз бактерияларни беш дақиқада ўлдира олади. Ушбу икки модель, шунингдек, FP5’га қараганда яхшиланган автоном вақтига эга: улар 10 соатгача қувватлантиришсиз, қувватлантирувчи ғилофи билан эса 24 соатгача ишлай олади (FP5’да эса мос равишда 8 ва 22 соат). Шу билан бирга, FP8 модели симсиз қувватланиш функциясига эга.

Наушниклар июль ойида тақдим этилиши кутилмоқда. Ҳозирча нархлари эълон қилинмаган.

loading...