Бир уйдан чиққан ёнғин кучли шамол сабаб яна 4 та хонадонга ўтиб кетди

0

26 июль куни соат 14:58да Самарқанд шаҳар Шоҳизинда кўчасидаги 242-уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, олинган хабарга асосан ёнғин жойига 5 та ЁҚЭлари жалб этилган. Ёнғин жойига биринчи ЁҚЭ соат 15:04 етиб борганда, 5 та хонадоннинг тахминан 200 м. кв майдонда шифт ва том қисми хамда уй жихозлари ёнаётган бўлган.  Ёнғин кучли шамол натижасида тезда катта майдонга тарқалган. Тезкор харакатлар натижасида ёнғин соат 15:39 да ўраб олиниб, соат  17:00 да ўчирилган.

Ёнғинда жароҳат олганлар йўқ.

loading...