Боғдорчилик ширкати ерини 20 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

0

Бухорода боғдорчилик ширкати ерини 20 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими тезкор тадбир ўтказган. Унда фуқаро Э.Н. «З.» боғдорчилик ширкатидан отаси ва фуқаро Ф.га боғдорчилик билан шуғулланиши учун ажратган 20 сотих ер майдонини фуқаро У.га сотмоқчи бўлгани аниқланган.

Таъкидланишича, Э.Н. ерни 20 минг долларга сотишга келишиб, ваколатли танишлари орқали унинг номига ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 5 минг долларни олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...