Британиялик аёл коронавирусдан қўрқиб 9 ой уйидан чиқмади. Биринчи марта кўчага чиқиши билан уни машина уриб кетди

0

Англиянинг Уймут шаҳрида тўққиз ой ичида биринчи марта уйидан чиққан 62 ёшли Сара Льюис юк машинаси уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Аёл ўзини коронавирусдан ҳимоя қилиш учун шунча вақт уйидан чиқмаганди, деб ёзади Daily Mirror.

Такси кутиб бўлгач, Льюис йўлни кесиб ўта бошлаган, лекин сумкасидан ҳимоя ниқобини олмоқчи бўлиб, атрофга эътибор бермаган. Шу пайт орқага юраётган юк машинаси аёлни уриб юборган. Аёл машина ҳайдовчисига кўринмайдиган зонага тушган. Ҳайдовчи машинанинг орқани кўрадиган кўзгуларини ва атрофдаги йўлни кўздан кечирган, лекин аёлни кўрмаган. У кўчада тўхтаб турган машиналар жуда кўп бўлгани учун орқага юришга мажбур бўлганини айтди.

Воқеа содир бўлганидан сўнг бир мунча вақт Льюис машина остида қолиб кетган. Қутқарувчилар келгач унинг вафот этгани аниқ бўлди. Суд-тиббий экспертизаси аёл автоҳалокатда олган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмганини кўрсатди.

Воқеани ўрганган шифокорлар, шунингдек, аёл илгари коронавирусга нисбатан клиник жиҳатдан заиф деб топилганини аниқлади. Сўнгги марта у 2020 йилнинг 16 ноябрида, машинасини гаражга олиб бориб қўйганидан буён тўққиз ой давомида уйидан чиқмаган.

loading...