Ғалаба қутлуғ бўлсин!

0

Дзюдочимиз Давлат Бобонов Токио-2020 Олимпия ўйинларида галдаги ғалабасини тантана қилди.

Иккинчи даврада вакилимиз украиналик Кежау Нхабалига қарши татамига кўтарилди. Беллашув давомида украиналик дзюдочи таъқиқланган ҳаракат билан ҳужумга ўтгани учун унга техник мағлубият ёзилди ва Бобонов муддатидан аввал ғалаба қозонди. Энди у ярим финал йўлланмаси учун грузиялик Лаша Бекаури билан ҳисоб-китоб қилади.

Агар Бобонов икки баҳсда ютса, Олимпиада совриндорига айланади.

loading...