Ғалаба ёр бўлсин!

0

Дзюдочимиз Давлат Бобонов «Токио–2020» Олимпия ўйинларида бронза медали учун курашни давом эттирмоқда. Ҳамюртимиз ўтиш босқичида испаниялик Николоз Шеразадишвилидан ЖЧ финалининг реваншини олди.
Беллашув жуда ҳаяжонли ва муросасиз ўтди. Баҳснинг 11-дақиқаси бошланган вақтда Бобоновнинг вазари баҳоси уни бронза медали учун беллашиш босқичига олиб чиқди. Унда ҳамюртимиз туркиялик Михаэл Зганкка қарши баҳс олиб боради.

loading...