Мактабгача таълим бўлими ходими 36 млн сўм пора билан қўлга тушди

0

Маълум қилинишича, Наманган вилояти Уйчи туманида мактабгача таълим бўлимининг давлат харидлари ва шартномалари бўйича мутахассиси А.Э «Коробо» МЧЖ раҳбари А.Ж.дан топширган озиқ-овқат маҳсулотлари учун ўтказиб берилган 385 миллион пул маблағи эвазига 36 миллион сўм миқдоридаги маблағни пора тариқасида талаб қилган.

Таъкидланишича, ходим «Коробо» МЧЖ раҳбаридан 14,2 миллион сўм ва 2 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётганда далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Ҳозирги кунда мазкур мутасаддига нисбатан Жиноят кодексининг 214-моддаси, 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли чоралар кўриб чиқилмоқда.

loading...