Марғилонлик фирибгар “Malibu 2” олиб бериш учун олган 21.000 АҚШ долларини эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди

0

Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ИИБ Навбатчилик қисмига 21 апрель куни фирибгарлик юзасидан хабар берилган. Бу ҳақда ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси маълум қилди.

Унга кўра, 2020 йилнинг октябрь ойида ўзини “Исломбек” деб таништириб, фирибгарлик йўли билан фуқаро Марғилон шаҳар, Темур малик кўчасида яшовчи, 1987 й.т. С.Дониёрни ишончига кириб, унга арзон нархда, агар автомашина олиш учун моддий маблағи етмаса ҳам, келишув (“Вариант”) асосида “Malibu 2” русумли автомашина олиб беришини айтиб, ундан 21.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган ва пулларини эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

Содир этилиб фош этилмай қолган жиноятни иссиқ изидан фош этиш, жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан 21 апрель куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан номаълум шахсни аниқлаш мақсадида олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида мазкур жиноятни Марғилон шаҳар, “Оролбўйи” МФЙда яшовчи, 1991 й.т., муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси билан судланган К.Исломбек  содир этганлиги аниқланди.

Фуқаро К.Исломбек оғир турдаги жиноятни содир этиб, фирибгарлик йўли билан ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиб Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасига келишдан бўйин товлаб яшириниб юрган. Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан шу куни фуқаро К.Исломбек гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “Қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...