МСК президент сайлови логотипини тақдим этди

0

Сайлов логотипини яратишда махсус гуруҳ 3 ой давомида иш олиб борди, якуний кўриниши 16 та вариант ичидан танлаб олинди, деб маълум қилди МСК матбуот маркази раҳбари Санжар Рашидов.

Гуруҳга мамлакатдаги барча қатламга мансуб аҳоли вакиллари ва олимлар, психологлар, санъатшунослар, социологлар жалб қилингани, халқаро тадқиқотчилар ва экспертларнинг ҳам хулосалари олингани айтилди.

 

“Дунё тажрибаси, хусусан, Россия, АҚШ, Франция, Корея Республикаси сингари мамлакатларнинг сайлов ўтказиш борасидаги амалиёти ўрганилганида маълум бўлдики, ривожланган мамлакатларнинг аксарияти ўз сайлов кампаниясини ўтказиш чоғида фойдаланадиган логотипида учта жиҳат бўлишига алоҳида аҳамият қаратар экан. Булар – муайян сана, ҳамма учун бир хилда тушунарли рамз, давлат байроғининг ранги.

Асосийси, логотип ўзи билан зарур информацияни “ташиши” керак”, – деди Санжар Рашидов.

loading...