Қовоқча ва кунжут қўшиб товуқ филесидан қовурма таом тайёрлаймиз

0

Занжабилга саримсоқ қўшиб тайёрланган соус таомнинг мазали бўлишига ҳисса қўшади.

Керакли маҳсулотлар:

қовоқча – 1 дона;
булғори қалампири – 1-2 дона;
саримсоқ пиёз – 1 дона;
занжабил;
товуқ филеси – 450 г;
жўхори крахмали – 2 ош қошиқ;
ўсимлик ёғи – 2 ош қошиқ;
соя соуси – 3 ош қошиқ;
шакар – 2 ош қошиқ;
кўк пиёз;
кунжут.
Тайёрланиш жараёни:

Қовоқча ва булғори қалампирини унча катта бўлмаган бўлакларга бўлинг.
Саримсоқ пиёз ва занжабилни майдалаб олинг.
Бўлакларга бўлинган филени крахмалга булғаб олинг.
Ўсимлик ёғи солинган товада товуқ гўштини 6-8 дақиқа давомида қовуринг.
Филени тарелкага солиб, оловни пасайтиринг.
Занжабилли саримсоқни солиб 20-30 сония қовуринг.
Оловни кўтаринг ҳамда тўғралган сабзавотларни қўшиб 4-5 дақиқа қовуринг.
Сояга сирка ва шакар қўшиб аралаштиринг.
Филени товага солиб, устидан соусни қўшинг.
Таомни кўк пиёз ва кунжут билан безанг.

loading...