Рома Элдор Шомуродовга қанча таклиф қилди?

0

Аввалроқ Италиянинг Рома клуби ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга қизиқаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Маълум бўлишича, Романинг таклифи жиддий ва улар 26 ёшли футболчи учун 15 млн евро таклиф қилмоқда. Женоа клуби эса ўз навбатида ҳамюртимизнинг бошқа клубга ўтишидан 20 млн евро ишлаб олмоқчи.

Таъкидланишича, икки томон билдираётган таклиф орасида фарқ катта бўлмагани учун бу трансфер амалга ошиш эҳтимоли катта.

loading...