Россияда Ўзбекистоннинг 3 фуқароси қотилликда гумонланиб, қамоққа олинди

0

Маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига фуқарога пичоқ билан жароҳат етказилгани ҳақида хабар берилган. Соат 09:00 атрофида тез ёрдам машинаси жабрланувчини касалхонага етказган.

Учта гумонланувчининг барчаси Ўзбекистон фуқароси бўлган. Улар Санкт-Петербургга ишлаш мақсадида келгани таъкидланган. Улар 41 ва 37 ёшли икки аёл ва 23 ёшли эркак бўлган. Айтилишича, 26 ёшли жабрланувчининг кўкрак қафаси олд юзаси пичоқ билан жароҳатланган ва у 3-даражали травматик шок ҳолатида бўлган. Эркак соат 16:00 да вафот этган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари бармоқ излари, пойабзаллар излари, аёлларнинг кроссовкалари, қон излари бўлган ёстиқ, иккита қонли сочиқ, резина қўлқоплар, шунингдек, қон билан қопланган гиламча ва саккизта пичоқни ашёвий далил сифатида олган.

v102.ru

 

loading...