Табиий офатлар Анталияда. Туристик ҳудуд ўрмонлари ёнмоқда

0

Қайд этилишича, бугун, 28 июль куни Анталия провинцияси Манавғат туманида кенг кўламли ўрмон ёнғини содир бўлган. Ёнғин оқибатида ўнлаб гектар ўрмонлар ёниб кетган ва бешта турар-жой аҳолисини эвакуация қилишга тўғри келган.

Хабарга кўра, ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Ёнғинни ўчириш учун бошқа провинциялардан самолёт, 19 та вертолёт, 103 та ўт ўт ўчириш машинаси ва 412 нафар мутахассис жўнатилган. Бироқ маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ҳозирча ёнғинни ўчиришнинг имкони йўқ.

loading...