Уйқу режими қандай тузилади?

0

Шифокор Ҳилола Жумаева:

– Уйқу фақат дам олиш эмас, балки кун давомида олинган турли ахборотларни қайта ишлаш ва янги ахборотларни қабул қилишга тайёргарлик жараёнидир.
Уйқунинг максимал даражада фойдали бўлиши учун бир вақтда ухлаб, бир вақтда уйғониш керак.

– Уйқу давомийлиги 7-8 соат бўлиб, соат 22.00 дан 06.00 гача бўлган вақт оптимал вақт ҳисобланади. Уйқудан камида 2 соат олдин овқат емаслик, спорт билан шуғулланмаслик ва турли гаджетлардан фойдаланмаслик зарур.

Кам ухлаш иммунитет тушиши, хотира ва диққатнинг пасайиши, юрак касалликларига мойилликнинг ошишига сабаб бўлади.

«Соғлом ҳаёт»

loading...