ЮҚИМЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ШИФО ҚОЛАМПИР МУНЧОҚ

0

Буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино юқумли касалликларни даволашда ошловчи ва антисептик ҳусусиятларга эга бўлган гиёҳлардан кенг фойдаланган.

Хусусан, қадимдан қондаги вирус ва заҳарли хилтларни тозалашда парманчак томири ҳамда қалампирмунчоқ қайнатмаси ишлатилган.

Қалампирмунчоқ ноёб ва қимматбаҳо ҳисобланиб, уни ҳар куни оғзига солиб юриш турли юқумли касалликлар ёки ёқимсиз хидлардан сақлаган.

Қалампирмунчоқда кучли антисептик моддалар мавжудлиги сабабли вирусларни ўлдириш ҳусусиятига эга. Бу ўсимликдан узоқ сафарларда озуқалар айнимаслиги учун қўлланилган.

У шамоллаш ва гриппда фойдали. Шу боис момоларимиз уни чойга 4-5 донадан солиб ичишган. Саримсоқпиёз, пиёз, занжабил, зирк, ўсма кабилардан ҳам халқ табобатида вирусларга қарши фойдаланилган.

SoglomHayot

loading...