15 йиллик тирноқ замбуруғининг давоси борми?

0

Шифокор Насиба Ражабова:

Тирноқ замбуруғи – бу онихомикоз бўлиб, тирноқ пластинасининг зарарланиши ҳисобланади. Энг кўп учрайдиган сабабчиси бу дерматофит замбуруғлардир.

Белгилари: қичишиш, тирноқ шаклининг ўзгариши, бадбўй ҳид, нохуш сезги, тирноқ атрофидаги тўқиманинг яллиғланиши, оғриқ, тирноқнинг қалинлашиши, нотекислиги, синувчан бўлиши, рангининг ўзгариши.

Даволашда дерматолог кўрувидан сўнг, замбуруғга қарши спрей, крем, маз ёки ичиладиган дорилар тавсия қилинади.

Бу касалликни даволаётганда реинфекция, яъни қайта юқтириб олишдан эҳтиёт бўлиш зарур. Бунда оёқ кийим, сочиқ, қўлқоп, ҳаммом ҳамда кўрпа-тўшакларни доимо дезинфекция қилиш керак. Бунинг учун сизга олма сиркаси, прополис, чой дарахти ёғи ёки замбуруғга қарши кукунлар, спрейлар ва аэрозоллар ёрдам беради.

Соғлом ҳаёт

loading...