«Белаз» рулидаги Шавкат Мирзиёев (фото)

0

Президент Шавкат Мирзиёев 29 июль, пайшанба куни Олмалиқ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги ишлар билан танишиш, шунингдек, «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш лойиҳаси доирасидаги янги қувват — 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тошини қўйиш мақсадида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида бўлди.


Давлат раҳбари комбинатга ташрифи давомида тоғ-кон саноати теникасини кўздан кечирди, «Белаз» самосвали рулида ўтириб, мазкур автомобиль ҳайдовчиси билан суҳбатлашди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Аввалроқ, Сурхондарёга ташриф давомида президент ғалла ўрим комбайнини, 2017 йили Юнусободдаги янги йўл очилишида Malibu автомобилини ҳайдаган эди.

loading...