Бугун АҚШ президенти Жо Байден давлат хизматчилари учун эмланиш мажбурийлигини эълон қилади

0

Нашр тарқатган маълумотларга кўра, барча давлат хизматчилари ва федераль ҳукумат буюртмасини бажараётган корхоналар ходимлари эмланиши шарт ёки эмланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши керак. Эмланмаган бўлса, улар мунтазам равишда тест топширишлари керак бўлади.

Телекомпаниянинг таъкидлашича, АҚШ президенти ҳозирча ушбу тартибни ҳарбий хизматчиларга жорий қилмоқчи эмас, лекин Пентагонга ушбу масалада тавсия бериш ниятида.

Ўтган сешанба куни Жо Байден АҚШ ҳукумати федераль давлат хизматчиларига эмланишни мажбурий қилиб қўйиш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлаган эди.

РИА Новости

loading...