Бутун тана бўйлаб терлашнинг сабаби нима?

0

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом турмуш тарғиботчиси

– Бу ҳолат тиббиёт тилида умумий гипергидроз дейилади, бу тер безларидаги ёки бошқа аъзолардаги ўзгаришлар туфайли юзага келиши мумкин. Бунинг сабабини аниқлаш учун, энг аввало терапевт шифокорга мурожаат қилиш керак.

– Шунингдек, қуйидаги мутахассисларнинг ҳам текшируви керак бўлиши мумкин:

-Дерматолог – тер безларининг дерматози ва яллиғланишини истисно қилиш учун;

-Невролог – вегетатив касалликларни текшириш учун;

-Эндокринолог – қалқонсимон безнинг ишлашини баҳолаш, гормонлар даражасини текшириш ва қандли диабетни истисно қилиш учун;

-Кардиолог – стенокардия йўқлигини аниқлаш учун.

Агар ҳеч қандай касаллик топилмаса, шифокор стандарт усуллар ёрдамида муаммога қарши курашади.

«Соғлом ҳаёт»

loading...