Келинлар ҳам чатоқ! Аёл қайнонасини ёғоч билан уриб ўлдирди

0

Заполяр шаҳрида яшовчи аёл қайнонасини ўлдиргани учун 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Мурман давлат телерадиоэшиттириш компаниясининг хабар беришича, аёл қайнонасини ёғоч таёқ билан ўлдирган.

Aйбланувчи 2020 йил 18-19 декабрь кунлари уйда бўлганлиги, у ерда қайнонаси билан жанжаллашганда у бошига ва танасига ёғоч таёқ билан камида беш марта зарба бергани, шундан сўнг аёл вафот этганини айтди.

Мурманск вилояти прокуратураси матбуот хизмати Печенга округининг назорат органи 2021 йил 19 июлда аёлга қарши қўзғатилган жиноят иши бўйича давлат айбловини қўллаб-қувватлаганлигини хабар қилди. Дастлабки тергов давомида судланувчи ўз айбига иқрор бўлган, аммо суд мажлисида у айбини рад этиб, сўзларидан қайтган.

Суд аёлни умумий режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида 7,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

loading...