Кредит қарздорлик тўланмагач гаров мулки савдога чиқарилди

0

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувида Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2021 йил 12 мартдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Super Sihat Farm” маъсулияти чекланган жамиятидан ундирувчи ХАТБ “Ориент Финансбанк” фойдасига жами 1 млрд. 503 млн. 49 минг сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган бошланғич сотув баҳоси 1 млрд. 723 млн. 750 минг сўм этиб белгиланган қарздорга тегишли бўлган Самарқанд шаҳар, Кимёгарлар қўрғони, Завод кўчаси, 3-А уйда жойлашган мактабгача таълим муассасасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилиб, қарздорга ихтиёрий ўн беш кунлик муддат берилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Super Sihat Farm” маъсулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган мактабгача талим муассасаси биноси мол-мулкни савдога чиқариш мақсадида хатланган ва ундирувчи банк ходимига топширилган.
Мажбурий ижро харакатлари давомида қарздор “Super Sihat Farm” маъсулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган мактабгача талим муассасаси биноси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги электрон онлайн-аукционларини ташкил этиш маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун савдога чиқарилган ва мазкур мол-мулкнинг савдоси 2021 йил 26 июль куни этиб белгиланган.

loading...